Xususiy klinikaga pediatr kerak
Details
Description
«Тошкент ЛОР Маркази» жамоасига малакали, масъулиятли ва болалар билан яхши ишлай оладиган педиатр-врачни ишга таклиф қиламиз. ВАЗИФАЛАР: Болаларни педиатр сифатида қабул қилиш ва кўрикдан ўтказиш Беморнинг ҳолатини баҳолаш, диагностика ва даволаш бўйича тавсиялар бериш Ота-оналарга касаллик ва даволаш бўйича тушунарли маслаҳатлар бериш Тиббий ҳужжатларни юритиш Зарур ҳолатларда бошқа мутахассисларга йўналтириш Клиникада тиббий стандартларга риоя қилиш ТАЛАБЛАР: Педиатрия йўналиши бўйича олий тиббий маълумот Амалдаги мутахассислик ҳужжатлари/сертификатлари мавжуд бўлиши Педиатр сифатида иш тажрибаси — афзаллик Болалар билан яхши мулоқот қила олиши Ота-оналар билан хушмуомала ва профессионал мулоқот қила олиши Масъулиятли, эътиборли ва тартибли бўлиши Ўзбек тилини яхши билиши Рус тилини билиши — афзаллик ИШ ШАРОИТИ: Иш вақти: 09:00–15:00 Маош — келишув асосида Обед — клиника ҳисобидан Профессионал жамоада ишлаш Касбий ривожланиш имконияти Ишга қабул қилишдан олдин суҳбат ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор-17 квартал, 33/1 Мурожаат учун: 97 702 52 85
Location
Something wrong with this listing?
A scam, a banned item, someone else's photos — moderators will check.
Better in the app
Chat, saved listings and notifications live in the app.